БМТ Бош котиби барча давлатларни COVID-19 га қарши курашда ЖССТни қўллашга чақирди
БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш барча аъзо давлатларни коронавирус пандемияси билан кураш олиб боришда ташкилотни, шу жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.
“Мен, юзага келаётган муаммолар билан кураш олиб боришда, шу жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида кузатилаётган инқирозга қарши туриш учун барча аъзо давлатларни бир-бирини ва БМТ тизимини қўллаб-қувватлашга чақираман. Мен COVID-19 га қарши кураш олиб бориш учун ЖССТ аъзо давлатларнинг қўллашига муҳтож эканлигини аниқ таъкидлаб ўтдим”, деди Гутерреш РИА Новости билан бўлган суҳбатда.
Бир муддат илгари АҚШ давлат департаменти, мамлакат 2021 йилнинг июль ойида ЖССТ аъзолигидан чиқишини маълум қилди. Давлат департаментининг расмий вакили Морган Ортагуснинг сўзларига кўра, ЖССТ нафақат COVID-19 пандемияси даврида хатоликларга йўл қўйган, балки бошқа фавқулодда вазиятларда ҳам камчиликларга йўл қуйган. Ўн йиллар давомида ислоҳотлар ўтказмаган. Шу билан бирга, Хитой коммунистик партиясидан мустақил эканлигини кўрсатиб бера олмаган.