Бобур мероси – ёшларга ибрат

Бобур мероси – ёшларга ибрат
Қайғунгни чека-чека қарибдур Бобур,
Раҳм айлаки, ўзидин борибдур Бобур.
Норанж юборди сангаким, билмагайсен,
Яъники, бу навъ сарғорибдур Бобур.
* * *
Ҳижрон аро ёд этиб мени шод айла,
Маҳжур кўнгулни ғамдин озод айла.
Бу хатни анинг учун битдим мунда,
Кўрган Сойи хатимни, мени ёд айла.
* * *
Ул хатки, анда сени мен ёд этгаймен,
Кўз оқида кошки савод этгаймен,
Кифриклардан анга қалам рост қилиб,
Кўз қаросидин анга мидод этгаймен.
* * *
Номангки тириклигим нишони эрди,
Ҳар сатри ҳаёти жовидони эрди,
Ҳар лафзида ошкор юз ҳарфи вафо,
Ҳар ҳарфида юз меҳр ниҳоний эрди.
* * *
Туз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор
Уз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
* * *
Сен гулсену мен ҳақир булбулдирмен,
Сен шуъласен, ул шуълаға мен кулдирмен.
Нисбат йўқдур, деб ижтиноб айламаким,
Шоҳмен элга, вале сенга қулдурмен.

 

Бобур шеъриятини унинг интеллектуал қалб изҳори сифатида ардоқлаймиз. Асарларининг самимий, равон, тугал ва мукаммал услубларда ёзилиши миллий адабиётимизни дунёга танитди. Унинг илмий-адабий мероси бир неча асрлардан буён чет элларда ўрганилиб келинади. Шу боис ҳам бу буюк бобокалонимизнинг хотираси авлодлар қалбида мангу яшамоқда.
Шаҳло АВFОНОВА.
***

Самарқанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Аждодлар мероси – мангу барҳаёт" мавзусида тадбир ўтказилиб, унда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубойлари ўқилди, асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Озода ФАЙЗИЕВА.
***

Самарқанд шаҳридаги 3-умумтаълим мактабидаги тадбирда Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти, туркий тилнинг қудратини дунёга баралла кўрсата олгани ўқувчиларга сўзлаб берилди. 
Шарофиддин ШАРИПОВ.
***

Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейида "Бобурнома" асарида тасвирланган Мовароуннаҳр ва Ҳиндистондаги воқеа-ҳодисалар, қадимий шаҳарлар, тарихий шахслар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
Дилфуза РАҲМАТОВА.
***

Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий-иқтисодиёт коллежида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ватанга меҳри, сахийлиги, меҳнатсеварлиги, илм олиш, ҳунар эгаллашга бўлган интилиши ўқувчиларга ибрат қилиб кўрсатилди.
Раҳматилло ФОЗИЛОВ.