Божхона бошқармаси: расмийлаштирилмасдан тасарруф этилаётган 307 та контейнер аниқланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятда фаолият юритувчи корхона номига товарларни ташиш мақсадида вақтинча олиб кирилган жами 453 та контейнер инвентаризациядан ўтказилди.

Ўрганишлар натижасида, Божхона кодексининг 146-моддасига асосан товарларни ташиш мақсадида вақтинча олиб кирилган 453 та контейнердан 307 таси белигиланган муддатда, яъни 90 кун ичида мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилмаганли маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона қиймати 706,1 млн. сўм божхона тўловларини тўламасдан ҳамда контейнерларни тегишли божхона режимига расмийлаштирмасдан тасарруф этиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.