"Боко Ҳарам" бошлиғи ўлдирилди
- 08.06.2021 14:13
- 194
- Хориж
"Боко Ҳарам" террористик гуруҳининг раҳбари Абубакар Шекау Нигериянинг шимоли-шарқида ўлдирилди. Бу ҳақда Нигерия махсус хизматларига маълумотига таяниб ОАВ хабар бермоқда.
Улар «Ғарбий Африка вилоятининг исломий давлати» вакилларининг радио алоқасини тутишди. Ушбу гуруҳ минтақадаги таъсир учун «Боко Ҳарам» билан курашади. Маълум қилинишича, ИШИД жангчилари бир неча кун давомида Боко Ҳарам гуруҳи ва унинг етакчисини таъқиб қилган, шундан сўнг Шекау портловчи қурилмани ишга солиб, ўз жонига қасд қилган.
Таҳлилчилар нигериялик исломчилар етакчисининг ўлими минтақадаги вазиятни кескин ўзгартиришига амин. Сўнгги 10 йил ичида 40 мингга яқин одам «Боко Ҳарам» қурбони бўлди. Гуруҳ қишлоқ ва таълим муассасаларига ҳужумлар, қирғин ва тўлов учун одам ўғирлаш билан шуғулланган. Ўзларини "Исломий давлатнинг Ғарбий Африка қаноти" деб атаган жангчилар айнан Абубакар Шекаунинг услубларига қарши бўлиб «Боко Ҳарам»дан ажралиб чиққан эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 25 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!