Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бўлган воқеа: Сирли совға

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефть компанияси раҳбарларидан бири бўлиб, жуда бой, тақводор одам эди. Мен нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини айтганди. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач, мен отамнинг бу ваъдасини эслатдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Кўз олдимда ваъда қилинган совғани кўринар, буни тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.

Ҳафсалам пир бўлди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз. Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни ташлаб чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди...

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман, бўғзимда йиғи қотди.

Отам сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва ҳужжати турар эди...

Тилимдан шу сўзлар учди: “Эҳ, отажоним, мендан рози бўлинг. Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутар экан. Аллоҳни эса йўллари кўп!”.

Манба