Бошқарувни йўқотган юк машинаси баландликдан 180 метр юриб бориб, тоғ тошларига урилди

Поп туманида юк транспорт воситаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 апрель куни соат 13:30 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 251-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.Ю. “Shacman SX4254” русумли юк транспорт воситасини “Тошкент-Водий” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, тормоз тизимидаги носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томон қатнов қисми четидаги “фавқулодда ҳолат учун ташкил этилган авария йўлакчаси”га чиқиб, “Тоғ Шабодаси” ошхонаси томон 180 метр масофа ҳаракатланиб, тоққа бориб урилган.

Оқибатда ҳайдовчи А.Ю. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.