Босқинчилар Судан пойтахти Хартумдаги Украина консуллигига ҳужум қилди
Бу ҳақда SUNA агентлиги хабар бермоқда.
Қуролли кучлар формасини кийиб олган босқинчилар дипломатик ваколатхонасига бостириб киришди. Бироқ улар бинони тарк эта олишмади. Босқинчилар билан жангга СОП (давлат тўнтаришида қатнашган кўнгилли асркарлар ва ҳукумат тасарруфида бўлганлардан ташкил топган ички қўшинлар аналоги) оператив кўмакчи кучлар киришди.
Жиноятчилар ҳибсга олинди. Кейинчалик Украинанинг Судандаги консули Муса Муҳаммад Саид полицияга шахсан босқинчиларни таниб, кўрсатма бериш учун мурожаат қилган. Ўғирланган пул ва қимматбаҳо нарсалар қайтариб берилди.
СОПнинг жиноятчиларни ҳибсга олишда иштирок этиши, баъзи қароқчиларнинг айнан шу бўлинманинг танитувчи белгилари тасвирланган кийимларда бўлиши билан изоҳланади.
2019 йил 11 апрелда Судан армияси тўрт ойлик халқ норозилигидан сўнг мамлакатда тўнтариш уюштирди. Намойишчилар 30 йилдан бери ҳокимият бошида бўлган президентнинг истеъфосини талаб қилишди. Юз берган тўнтаришга қарамай, норозилик намойишлари тўхтамади. Иштирокчилар, шунингдек, ҳукуматни уч йиллик транзит муддатга фуқаро шахсларга топширишни талаб қилишган. Судан Африка Иттифоқи аъзолигидан вақтинча четлаштирилди.