Бозор хизматларида кичик тадбиркорларнинг улуши 71 фоизни ташкил этди

Кичик тадбиркорлик хизматлари ҳажми 8724,8 миллиард сўмга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1303 миллиард сўмга ошди ҳамда ўсиш суръати 104,7 фоизни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорликнинг улуши кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида 71,1 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 2,8 фоизга камайганлиги кузатилди. Кичик тадбиркорликнинг улуши камайганлиги асосан йирик корхоналар ҳажми ошиши ва банк хизматларининг кўпайиши, молия муассасаларининг кредит бериш хизматларининг ошиши ҳамда фоизларнинг юқорилиги, депозитарийлар (омонатлар) фоизлари кўпайганлигидадир.

Шунингдек, ҳаво транспорт хизматида ташиш ва логистика хизматлари, олий таълим муассасаларида ўқув тўлов контрактларининг ошиши ва ўқиш учун қўшимча тўлов асосида талабалар қабул қилиниши билан изоҳланади.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.