Британиянинг бой тадбиркорлари - Ричард Саттонни ўз уйида ўлдириб кетди
- 09.04.2021 15:58
- 158
- Хориж
"The Sun"нинг маълум қилишича, Буюк Британиядаги энг бой ишбилармонлардан бири, 83 ёшли Ричард Саттон ўз уйида ўлдирилган.
Полиция 34 ёшли гумонланувчини ҳибсга олган. Тергов маълумотларига кўра, номаълум шахс Дорсет графлигида жойлашган уйга бостириб кирган. У пичоқ билан Саттон ва унинг рафиқасига ҳужум қилган.
Эркак воқеа жойида вафот этган, аёл жароҳат билан шифохонага етказилган.
Саттоннинг бойлиги 301 миллион фунт стерлингга баҳоланган.
У Лондондаги "Sir Richard Sutton Ltd." компаниясига, Sheraton Grand ва Athenaeum меҳмонхоналарига, шунингдек кўчмас мулк ва бир нечта фермер хўжаликларига эгалик қилган.
Теглар:
Буюк Британия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа