Бу ҳафта ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилади
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 7 март куни Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳаво ҳарорати +25...+28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даража илиқ бўлади.
8 ва 10 март куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 9 март куни ёғингарчилик кутилмайди.
8 март куни кундузи +15...+18 даража илиқ бўлади, 9-10 март кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, ҳаво ҳарорати +21...+26 даража илиқни ташкил этади.
6-9 март кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. 7 март Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида шамол тезлиги соатига 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
6-10 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.