Буғдой шарбати зўрми, апельсин шарбати?

Апельсин шарбати С витаминига энг бой манба ҳисобланади. Лекин у буғдой майсасини шарбатига тенг келолмас экан.

Тадқиқотчи олимлар буғдой майсасидаги 50 грамм шарбатда бу витамин олти стакан апельсин шарбатига тенг келишини аниқладилар.

***

Чумолилар саратон ҳужайраларини ҳид орқали сезади

Француз олимлари чумолилар инсонни соғлом ҳужайраларини саратон касаллиги ҳужайраларидан ҳидига қараб аниқлай олишини кашф қилдилар.

"Чумолиларда ҳид сезиш қобилияти кўриш қобилиятидан яхши ривожланган", дейди олимлар. Бу уларга саратон ҳужайраларини ҳид орқали сезишига ёрдам беради. Амалда бу шифокорларга қанчалик ёрдам беради, бу давом этаётган тадқиқотларда маълум бўлади.

***

Польша Россия билан чегарасида девор қурмоқчи

Девор Калининград области билан чегарада 200 км.ни ташкил этади. Аммо ҳозирча бунинг учун польякларда куч ҳам, пул ҳам йўқ. Улар Беларусь билан чегарада қураётган деворни тугаллаши лозим. Унинг нархи 160 млн. доллар.

Чегара девор билан ўраб олинса, муҳожирлар ўта олмас экан. Аммо тарихдан маълумки, девор ҳеч қандай ёрдам бермайди.

Масалан, Буюк Хитой девори узунлиги 9 минг км. баландлиги 6-7 м, девор эни 5-8 м. У хитойни тажовузкор кўчманчи халқлардан ишончли ҳимоя қилиши лозим эди. Давр ўзгарди, ҳукмдорлар алмашди, девор қурилиши давом этди. Бироқ улкан объект мамлакатни на ёвдан, на қочоқлардан ҳимоя қилди.

 Т.Шомуродов тайёрлади.