Бугун туғилган кун

Таниқли композитор, Ўзбекистон халқ артисти Сайфи Жалил (Жалил Жалилов) 1932 йил 20 июнда Самарқанд шаҳрида туғилди.
Кўп йиллар ўзбек давлат филармонияси xалқ чолғу асбоблари оркестрида созанда ва дирижёр, “Шодлик” ансамблида бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Ўнлаб романслар, симфония, опера, сюита ва квартетлар, мусиқали комедиялар яратган.
Сайфи Жалил каттақўрғонлик драматург Яздон Худойқуловнинг “Кампир кетармиш” асари асосида яратган мусиқали комедияси бугун ўзбек драма асарлари дурдонаси сифатида олтин фонддан жой олган.
2003 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида вафот этган.