Бугундан  бошлаб ҳожиларимиз юртимизга қайта бошлайди

"Ҳаж – 2023" мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

"Ҳаж – 2023" тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида "Uzbekistan Airways»" акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади.