Бугундан нималар ўзгаради?

2023 йил 1 мартдан Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй беради. Қуйида уларнинг электрон хизматларга боғлиқ қисмларини эслатиб ўтамиз.

Электр ва газ истеъмоли бўйича ҳуқуқбузарликлар электрон расмийлаштирилади
-Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-maʻmuriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

IT-парк резидентлари учун тўлов мажбуриятлари миқдори камайтирилади
- IT-парк дирекцияси унинг резидентлари томонидан ҳар ой ўтказиладиган ажратмалар миқдорини, улар томонидан яратилган дастур, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови 500 минг фойдаланувчидан ошганда 25 фоизга, 1 миллион фойдаланувчидан ошганда 50 фоизга пасайтиради.

ҚҚС тўловчилар активлари ҳақидаги маълумотни «E-aktiv»га киритишга мажбур бўлишади
- ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун янги мажбурият юкланади.

Экстернат тартибида имтиҳонлар топшириш учун аризалар қабул қилиш бошланади
- Ўқувчилар экстернат тартибида имтиҳонлар топшириш учун ЙИДХП орқали аризаларни қабул қилиш муддати 1-майга қадар давом этади.