Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси қай аҳволда?
Вилоят ҳокими топшириғига кўра, аҳоли саломатлигини сақлаш тизимини юқори савияда ташкил этишни таъминлаш ҳамда фармацевтика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди.
Шу асосда Самарқанд давлат тиббиёт университети ишчи гуруҳи томонидан туман тиббиёт бирлашмасидаги иш жараёнлари ўрганилиб, бир қатор хато ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, тиббиёт бирлашмаси биноси, унинг техник ва моддий базаси эскирган ҳамда беморлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйилган.
Тиббиёт бирлашмасидаги давлат томонидан бериладиган дори-дармонларнинг ҳаммаси ҳам аҳолига берилмаган, лаборатория хоналари сифатсиз санитария-эпидемиология ҳолатларига тўлиқ риоя қилинмаган. Шунингдек, дори воситалари ишлатилгандан сўнг ташланадиган чиқинди идишларининг усти ёпилмаган. Бундан ташқари, ТТБ бошлиғи томонидан берилган дори воситалари рўйхати имзоланмаган.
Аниқланган нуқсонлар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Булунғур ТТБ шифокорлари учун даволаш стандартлари бўйича 72 соатлик ўқув курслари ташкил этилди.