Булунғурдаги ЙПХ масканида бир тоннадан зиёд истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Кеча, 1август куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1998-йилда туғилган X.Ш. бошқарувидаги ИСУЗУ русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.
Автомашина юкхонасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор-бир хужжатларсиз олиб кетилаётган 1100 кг. гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотларини истеъмолга яроқлилигини текшириш мақсадида Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига олиб борилиб, намуналар олиб текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланган.
Яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.