Бутунжаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясининг 2021 йилги саммити Самарқандда ўтказилиши мумкин

Самарқанд шаҳри мазкур саммитда меҳмон сифатида иштирок этди ва федерацияга аъзолик масаласи кўриб чиқилди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаев шаҳарнинг сайёҳлик салоҳияти, соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Б.Нуруллаев ўз тақдимоти якунида WTCFнинг 2021 йилги саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини билдирди.

Федерация саммити ҳар йили ўтказилса-да икки йилда бир марта Хитой шаҳарлари мезбонлик қилади. 2019 йилги саммитни Хельсинки шаҳрида, 2020 йилда эса яна Хитойда ташкил этиш режалаштирилган.