Буюк Ипак Йўли кўчаси таъмирланиши сабабли кўчанинг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Буюк Ипак Йўли кўчасида тўлиқ таъмирлаш ишларини олиб борилади. Кўчага тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилиб, тунги ёритиш мосламалари ўрнатилади. Шунингдек пиёдалар юриш йўли ва яшил майдон яратиш кўзда тутилган бўлиб, айни вақтда кўчани ободонлаштириш-таъмирлаш бошланган.
Шу муносабат билан Буюк Ипак Йўли кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишмасидан Али Қушчи кўчаси туташмасига қадар бўлган қисмида транспорт воситаларининг бир томонлама ҳаракати чекланди.