Буюк жаҳонгирнинг ҳарбий маҳорати нимада эди?

Самарқанд давлат медицина институти ҳарбий кафедрасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда институт талабалари, курсантлар билан бирга Сиёб тиббиёт коллежи ва Самарқанд шаҳрида 10-умумтаълим мактаби ўқувчилари, 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

Учрашувда Амир Темурнинг давлатчилик сиёсати, “Темур тузуклари” асарида илгари сурилган ғоялар, “Куч – адолатда” тамойилининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Ўқувчи-ёшларга буюк жаҳонгирнинг ҳарбий-саркардалик маҳорати тўғрисида маълумотлар берилди.

К.ЭШҚУВАТОВ.