Чиқинди қарзи учун хонадон электр тармоғидан узиладими?
- 04.04.2022 16:19
- 381
- Самарқанд
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида чиқиндидан қарздор бўлган фуқароларнинг хонадонлари электр энергияси тармоғидан узиб қўйилади, деган турли гап-сўзлар тарқалди.
Биз бу хабарга аниқлик киритиш учун вилоят ҳокимлиги ва “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси масъуллари билан телефон орқали боғландик.
- "Самарқанд электр тармоқлари ҳудудий корхонаси" ва “Мароқанд обод” корхонаси алоҳида-алоҳида ташкилот ҳисобланиб, бир-бирининг қарздорлиги учун жавоб бермайди, -дейди вилоят ҳокимлигининг ушбу масалалар билан шуғулланувчи масъул ходими. – Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори бўлиши керак. Шу сабабли Самарқанд шаҳри аҳолисининг хонадонлари чиқиндидан бўлган қарздорликлари учун электр энергиясидан узилади, деган гаплар асоссиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- 15/11, 20:40
- Мутолаа