Чиқинди ташиш нархи қанча?

Қодир АРАБОВ,

Паст Дарғом тумани.

  - Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида бу бўйича жорий йил 28 июнда вилоят ҳокимининг қарори чиққан.

Вилоят молия бош бош­қармаси хулосаси инобатга олиниб қабул қилинган "Ҳудудда санитар тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида"ги ушбу қарор жорий йил 1 июлдан кучга кирган.

Унга кўра, Самарқанд шаҳри бўйича қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати аҳоли учун бир кишига ойига 2400 сўм этиб белгиланган. Ташкилотлар учун эса 1 тонна учун 64 192 сўм, ҳажмга қараб ҳисобланганда 25 780 сўм тўлов қилинади.

Каттақўрғон шаҳри ва туманларда аҳоли учун бу хизмат бир кишига ойига 2000 сўм, ташкилотлар учун бир тоннага 77066 сўм, 1 метр куб чиқинди учун 30950 сўм этиб белгиланган.

Саволга вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси чиқиндиларни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Шуҳрат РАСУЛОВ жавоб берди.