Чортутда эски спорт зали тўлиқ таъмирланиб, бокс тўгараги очилди

Паст Дарғомдаги Чортут маҳалласидаги 36-мактабнинг спорт зали қурилганига 30 йилдан ошган. Шундан буён умуман таъмирланмаган бу зал қаровсиз ҳолга келиб қолган эди.

Маҳаллада яшовчи тадбиркор Наврўз Ҳамдамовнинг 330 миллион сўм маблағи эвазига  спорт зали таъмирланиб, 100 ўринга мўлжалланган бокс тўгараги ташкил этилди, зарур спорт жиҳозлари келтирилди.

Бугун таъмирдан чиқарилган ушбу спорт иншооти фойдаланишга топширилди.

- Маҳалламизда мингдан зиёд ёшлар бор, - дейди "Чортут" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Комил Ҳамдамов. – Бугундан спорт зали ва бокс тўгараги очилди. Ёшлар дарсдан бўш вақтида нафақат бокс, шу билан бирга муай-тай, қўл жанги, кураш ва ўзбек жанг санъати турлари билан шуғулланишлари мумкин.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев  иштирок этди.