COVID-19 қарши вакцинани мутацияга мослашнинг имкони бор
- 07.05.2020 20:48
- 264
- COVID-19
“Бугунги кунгача кузатилган COVID-19нинг мутация жараёни ишлаб чиқарилаётган вакцинанинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмайди. Мабодо бундай ўзгаришлар келажакда содир бўлса, унда вакцинани ҳам мутацияга мослаш имконияти мавжуд”, дея таъкидлади Германиянинг Роберт Кох институти бош шифокори ўринбосари Ларс Шааде.
- Вирус билан содир бўлган ҳар бир мутация вакцинанинг самарасизлигига олиб келмайди. COVID-19 мутацияси ҳақида кўп маротаба маълум қилинди. Бироқ уларнинг ҳеч бири вируснинг иммунитетга нисбатан хавфини оширмайди, - деди Шааде 7 май куни ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, агар жиддий мутация содир бўлган тақдирда вакцина унга мослаштирилган ҳолда ўзгартирилади ва бу ишни амалга ошириш тизими шаклланиб бўлинган. Бу масалада жиддий муаммоларга дуч келинмайди.