Cтол - икки Корея "чегара"сини белгилайди

Жанубий ва Шимолий Корея чегарасида эни 4 километр қурол-яроғсиз ҳудуд ташкил этилган. Унинг участкаларидан бирида конференц-зал жойлашган. Давлатлар ўртасидаги барча делегациялар расмий учрашуви шу залда ташкил этилади.
Томонлар музокараларни чегара ўртасида қўйилган стол атрофида ўтказишади. Стол чегара устига шундай қўйилганки, томонлардан бирортаси қўшни давлат ҳудудига оёқ босмайди.

***

Тўп-гранатами?

Иккинчи жаҳон уруши охирида АҚШда "T13 Beano" граната ишлаб чиқарилди. У шакли, оғирлиги ва ҳажми бўйича айнан оддий бейсбол тўпига ўхшарди.
Барча америкалик аскарлар болалигида бейсбол ўйнаган. Шу боис улар гранатани махсус машқларсиз бемалол улоқтиради, деб ўйланган.

***

Футболда карточка?

1960 йиллар ўрталарига қадар футбол ҳакамлари огоҳлантиришларни ён дафтарга қайд қилиб боришарди. Бу ўйинчиларда тилни тушунмаслик оқибатида турли норозиликларни келтириб чиқарарди. Жазолаш тизими кўргазмаликни талаб қиларди.
Бир куни жаҳон чемпионати ҳакамлар корпуси бошлиғи Кена Астон светофорда тўхтаб турарди. Унда ғоя туғилди. Шундай қилиб 1966 йилда қизил ва сариқ карточка пайдо бўлди, 2016 йилда яшил карточка ҳам яратилди.

***

Мушукдан қўрқинчли ҳайвон йўқ?

Астралиянинг Нокс шаҳри ҳокимияти ўй мушукларини қушлар, бошқа судралиб юрувчи жониворларни кўчага чиқиб овлашини таъқиқлаб қўйди.
Уларни эгалари мушукларни кўздан қочирмасликлари керак. Агар арзанда мушуклари хонадон ҳудудини тарк этса, эгалари 500 доллар жарима тўлайди. Бундай «комендантлик соати» сутка давомида амал қилади.

Т.Шомуродов тайёрлади.