Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда момақалдироқ билан бирга ёмғир ёғиши кутилмоқда
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Эртага мамлакат бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20 даражани, кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ, қуёшли бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18 кундузи +30...+35 даражани ташкил этади.