Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +18 даража илиқ бўлади, шанба куни ёмғир ёғади

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Эртага куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб яна ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида ва Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 10-12 ноябрь кунлари республиканинг баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11 ва 12 ноябрь кунлари кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлади.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8 даража кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.