Дарё, канал, умуман, сув ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш учун нималарга эътибор бериш керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 360 мингдан кўпроқ одам сув ҳавзаларида чўкиб ҳалок бўлади.
Самарқанд вилоятида 2020 йил ва жорий йилнинг шу даврида 12 нафар фуқаро турли сабабларга кўра (эҳтиётсизлик, чўмилиш, техникада тушиб кетиш) сувда чўкиб кетган.
Бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, Миллий гвардия, халқ таълими бошқармалари, шунингдек, санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, Зарафшон сув ҳавза бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Овчилар ва балиқчилар” уюшмаси билан ҳамкорликда "Сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари" мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда ўтган даврда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида тўхталиб, тегишли хизматларнинг бу борадаги профилактик ишлари танқид қилинди.
Шунингдек, жорий йилда амалга ошириладиган зарур вазифалар белгилаб олинди.