Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ёшларнинг таклиф, мурожаат ва муаммоларини тинглади
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов Самарқанд шаҳрида яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
Унда ёшлар бошқарма бошлиғига ўз мурожаат ва таклифларини билдирмоқда. Хусусан, шаҳарнинг Гулобод маҳалласида яшовчи Жасмина исмли қизнинг кутубхона учун 200 та китоб сўраб қилган мурожаати маъқулланиб, унга китоблар тақдим этиладиган бўлди.
Истиқлол маҳалласидан Ситора Собирова тикувчиликка ўқитилиб, тикув машинаси субсидия асосида бериладиган бўлди.
Шунингдек, Ёшлар марказида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан келган ёшлар етакчилари ўртасида шахмат бўйича ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.