Давлат хизматлари агентлиги нотўғри талқин қилинган фотосурат юзасидан маълумот берди
Давлат хизматлари маркази ижтимоий тармоқларда тарқалган ДХМнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган "Дамас" хизмат автомобили фотосуратига муносабат билдирди:
"Мазкур автоулов орқали ДХМларга шахсан ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи шахслар учун сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.
Мустақиллик куни арафасида Давлат хизматлари марказлари Республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун зарурий ёрдам ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш ташаббуси билан чиқишди. Табиийки, мазкур хайрли ишда Қорақалпоғистон Республикаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Фотосуратда кўриниб турганидек, Чимбой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари кейинчалик эҳтиёжманд фуқароларга етказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишмоқда.
Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни нотўғри талқин этиб, ўзларича "шов-шув" ясамоқчи бўлган".
ДХА бундай провокацияларга йўл қўймасликни алоҳида таъкидлаган.