Давлат хизматлари ягона реестри янгиланди

Эълон қилинган рўйхат 716 та давлат хизматини ўз ичига олади (аввалгиси - 693 та).

Унга қуйидаги янги позициялар киритилган:

- ўзини ўзи банд қилганларга вақтинчалик гувоҳномаси бериш;

- бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан субсидия ва грантлap ажратиш;

- хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, шунингдек, уларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;

- табиий газни ҳисобга олиш приборини (ҳисоблагич) пломбалаш;

- хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;

- алоҳида асосларга кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш;

- ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;

- ОТМнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш;

- хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш;

- болаларни ихтисослаштирилган болалар боғчаларига қабул қилиш;

- герб тасвири туширилган муҳрларни ясатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;

- ИИОнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;

- фуқароларнинг хорижга чиқиши учун биометрик паспорт бериш ва бошқалар.

Ҳужжат 2019 йил 13 сентябрдан кучга кирди.