Демография ҳақида қизиқарли фактлар
Энг кенг тарқалган фамилиялар
Ли - глобал ўлчовдаги энг машҳур фамилия бўлиб, бутун дунё бўйлаб 100 миллиондан ортиқ хитойликлар унга эгалик қилади.
20 000 000 дан ортиқ кишининг фамилияси бўлган Гарсия ва Гонсалес Лотин Америкаси мамлакатлари бўйлаб кенг тарқалган. Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда биринчилик Смитларга тегишли (4 000 000 дан ортиқ). Шведлар қироллигида 350 мингдан ортиқ Карссон/Карлссон ва шунга ўхшаш фамилиялар мавжуд. Россияда жуда кўп Петровлар (2,6 миллион), Ивановлар ва Смирновлар яшайди.
Энг кўп туғилиш
Келгуси 50 йил Ернинг демографик қиёфасини таниб бўлмас даражада ўзгартиришга ваъда бермоқда. Европа ва Россия ўз аҳолисини тез йўқотишда давом этади, аммо тўққизта халқ - ҳиндулар, покистонликлар, нигерияликлар, эфиопияликлар, конголиклар, индонезияликлар, афғонлар, Танзания ва Конгода яшовчи қабилалар сони икки бараварга кўпаяди.
Аҳолининг 3/1 қисми пенсия таъминотидан маҳрум
Японлар 70 ёшгача ишлайди, австралияликлар улардан 4 йил олдин нафақага чиқади, Россияда эркаклар 65 ёшда, аёллар эса улардан 5 йил олдин пенсия олади.
Хитой, Ҳиндистон ва Таиландда давлат пенсия таъминоти фақат давлат хизматида бўлганларни кутмоқда.
Бир қатор Лотин Америкаси мамлакатлари, Марказий ва Жанубий Африканинг кўплаб мамлакатларидаги иқтисод кексаларни таъминлаш учун етарли эмас.
Инсон умри узайди
1901 йилдан асрнинг ўрталарига қадар европаликларнинг умр кўриш давомийлиги ўсиб борди ва минтақага қараб 46-60 ёшга етди. 2000 йилга келиб, ўртача умр кўриш ёши 76 ёшни ташкил этди ва 2020 йилда 80 ёшга яқинлашганди, бироқ, коронавирус пандемияси “режа”ларни бузиб қўйди.
Аммо тараққиёт ўсишда давом этмоқда ва мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилларда бу рақамлар 77 ёшга ва аср охирига келиб 85 ёшдан ошади. Шу билан бирга, европаликлар 100-110 йил яшай бошлашади.
Ерда қанча одам сиғиши мумкин?
Ҳисоб-китоблар турлича - 10 миллиарддан 18 миллиардгача, 12 миллиард киши сиғишига рози бўлаётган кўпчилик экспертлар 2090 йилда Ердаги одамлар сони бу қийматга етганда, тизимли озиқ-овқат танқислиги сабаб оммавий очарчилик бошланиши ҳақида қайғуришмоқда.
Ўнг ва чап қўллилар
Эркаклар орасида кўпроқ учрайдиган чап қўл одамларнинг ердаги улуши барқарор бўлиб, 15 фоиз атрофида ўзгариб туради. Шу билан бирга, чап қўллилар ёзиш учун кўпинча ўнг қўлидан фойдаланади ва чап қўлларини бошқа юмушларда ишлатади. Масалан, Чаплин чап қўли билан мусиқий анжомлар чалиб, ўнг қўли билан ёзган.
Эркаклар кўпми ёки аёллар?
Эркаклар бир оз кўпроқ, лекин тафовут 2 фоизни ташкил қилади. Бу ҳам ижтимоий (Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг ёш ва "урушаётган" давлатларида анъанавий равишда кўпроқ эркаклар туғилади, уларнинг гўдаклик даврида омон қолиш даражаси ҳам яхшироқ), ҳам маданий сабаблар билан боғлиқ. Ҳиндлар ва хитойлар каби энг катта этник гуруҳлар кўпроқ эркак меросхўрларни қадрлашади. Негаки, у кекса ота-онасини умрининг охиригача боқиш мажбуриятини олиб, оилани тарк этмайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.