Депутат анкетаси: Мурожаатларнинг аксарияти коммунал хизматлардан
- Сайлов округингизда 2020 йилда қандай лойиҳалар режалаштирилган? Улар ижросига киришилганми?
Давлат дастури доирасида сайлов округимда Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонидаги 10-сонли оилавий поликлиниканинг янги бноси қуриб фойдаланишга топширилди.
Самарқанд шаҳридаги 50-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш бўйича бугунги кунгача 85 фоиз том ёпиш, 40 фоиз ички пардозлаш ишлари бажарилиб, 25 фоиз дераза ромлари ўрнатилган.
Ҳудудда саноат йўналишида “505-сон MKMK” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бугунги кунда лойиҳа доирасида Хитой давлатидан асфальт ишлаб чиқариш ускуналари олиб келинган. Хитойлик инжинер томонидан ускуналарни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри “Дари Занжир” маҳалласининг Вобкент кўчасида 200 погонометр ирригация тармоғи тартибга олиниб, ободонлаштирилди. Абдурахмон Жомий маҳалласи Каварзор кўчасидаги 15 та бетон устунларнинг ҳар бирига 200 минг сўмлик тунги ёриткичлар ўрнатилди. Огаҳий маҳалласидаги Каварзор кўчасининг икки томонида пиёдалар йўлакчаси ташкил қилинди.
Шунингдек, Шарқ тонги маҳалласи Ойбек кўчаси 1- йўлакда ичимлик сувнинг темир қувури яроқсиз ҳолга келиб, ёрилганлиги сабабли пластик қувурга алмаштирилди. Мирзо Турсунзода кўчасида 130 погонометр, Тўрақул Зеҳний кўчасида 20 погонометр, Ойбек кўчасида 25 погонометр ирригация тармоқлари таъмирланиб, тартибга олинди. Мирзо Турсунзода кўчасида 45 метр квадрат, Мирзо Турсунзода кўчасида 45 метр квадрат ва Ойбек кўчасида 25 метр квадрат пиёдалар йўлаклари таъмирланди.
- Депутат сифатида бевосита ўзингиз сайланган сайлов округида маҳалла ёки меҳнат жамоасида қандай тадбир ўтказдингиз?
Менга ишониб овоз берган Самарқанд шаҳридаги 6-Меҳробод сайлов округи ҳудуди 24 та маҳалладан иборат. Ҳудуддаги 14 минг 600 та хонадонда 19 минг 328 та оила ва 54 минг 630 нафардан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади.
Уларнинг ўзига яраша муаммо ва дардлари бор. Сайловчиларим ўтказилган учрашувларда 73 та мурожаатлар тушган.
Уларнинг 16 таси электр энергияси таъминоти бўйича, 15 таси табиий газ масаласида, 4 таси ичимлик суви бўйича. Шунингдек, маҳалла ҳудудини ободонлаштирилиши юзасидан 8 та, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича 9 та, шифохонада бепул даволаниш бўйича 1 та, моддий ёрдам сўраб 1 та, мактабгача таълим тизими бўйича 1 та, уй-жойини таъмирлаш масаласида 1 та, йўл кесишмасига светофор ўрнатишда амалий ёрдам сўраб 1 та мурожаат бўлган. Фуқаролик паспорти олиш, уй-жойининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, иш билан таъминлаш ва бошқа турли масалаларда сайловчиларим ёрдам сўраган.
- Сиз томонингиздан юборилган охирги депутатлик сўровининг мазмуни ва натижасини шарҳланг.
Албатта, депутатлик сўрови уюштиралаяпти. Аслида бу амалиётдан расмиятчилик учун фойдаланилаяпти. Негаки, 61 та мурожаатда кўтарилган масалалар корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Бугунги кунгача уларнинг 57 таси ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган 4 та масала кўриб чиқилаяпти.
Маълумот учун айтиш айтиш мумкин, фуқаролар томонидан қилинган мурожаатнинг 12 таси тегишли мутасаддилар иштирокида жойида бартараф этилди.
С.РАФИКОВ,
6-Меҳробод сайлов округидан вилоят кенгаши депутати.