Депутат Самарқанд шаҳар “Сувтаъминоти”и нега судга берганини изоҳлади
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Шоҳруҳ Алибеков “Сувтаъминот” идораси билан алоқадор муаммолар бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Депутат нима учун мазкур ташкилотни судга бергани, соҳадаги муаммоларни тилга олиши билан бир қаторда “Сувтаъминот” тизими ишчиларининг маоши камлигига ҳам эътибор қаратган.
“Самарқанд шаҳрининг Aнҳор, Сиёбча ва Камолиддин Беҳзод маҳаллаларидаги “Сувтаъминот” билан боғлиқ муаммолар эътиборимни тортди.
Мен “Сувтаъминот”ни депутатлик сўровларимга вақтида жавоб қайтармаганлиги учун судга бердим, улар маъмурий жавобгарликка тортилди. Мақсад жарима қилиш эмас, ижобий натижага эришиш эди.
“Сувтаъминоти” МЧЖнинг ишлаётганини, ҳаракат қилаётганини биламан, нимадир қилишга интиляпти. Лекин ҳар қандай масала минтақавий капитал таъмир, инжиниринг ва қурилиш соҳасидаги режалаштириш масалаларига узлуксиз боғлиқ. Бу муаммода айнан ўша ўрта бўғин ва баъзи юқори бўғин раҳбарларини бефарқ ва лоқайдлигини таъкидлайман.
“Сувтаъминоти" МЧЖ ходимларига берилаётган маош ҳали ҳам кам ва қониқарсиз”, дейди Шохруҳ Алибеков.