Депутатлар ДХМлар фаолиятини ўрганди: кўрсатилаётган хизматлар таҳлил қилинди, таклифлар билдирилди
Халқ депутатлари Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари ўз ҳудудларидаги давлат хизматлари марказларида бўлиб, уларнинг аҳолига хизмат кўрсатиш фаолиятини ўрганишди.
Депутатлар дастлаб марказларда фуқаролар ва тадбиркорларга яратилган қулайликлар, хизмат кўрсатиш сифати билан танишди, фуқаролар билан суҳбат қилди.
Марказ раҳбарлари депутатларга мавжуд хизмат турлари, уларни олиш тартиби ва регламенти ҳақида батафсил маълумот берди.
Депутатлар ўрганишлар давомида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатчиларга янада кенг имкониятлар яратиш борасида ўз таклифларини билдирди.
- Аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатишда бошқа давлат идоралари билан ҳамкорлик алоқалари жуда муҳим, - дейди депутат Ш.Негматова. - Боиси, ҳудудлардаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг манфаатларини таъминлашда бу муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир давомида депутатлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда давлат хизматлари кўрсатишда сифат ва самарадорликни янада ошириш юзасидан таклифлар билдирилиб, фикрлар алмашилди. Депутатлар туманнинг олис ҳудудларига кўрсатилаётган сайёр давлат хизматларини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.