Депутатларнинг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш қутилари ташкил қилинди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан жойларда партиядан сайланган вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатларининг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш қутилари жорий этилмоқда.
Мурожаатлар қутиси ва ҳар ойда бир маротаба фуқаролар билан ўтказиладиган учрашув куни акс этган пешлавҳалар жойлардаги маҳаллаларга ўрнатилмоқда.
- Депутатлар фуқароларнинг арз-шикоятларини нафақат оғзаки, ёзма тарзда, балки телеграм мессенжерлари орқали қабул қилиш тизмларини ҳам жорий қилишмоқда, - дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири Нодир Тўраев. - Бугунгача Самарқанд шаҳрининг 36 та, вилоятимизнинг 200 га яқин маҳаллаларида мурожаатларни қабул қилиш қутилари ўрнатилди. Бундан кўзланган мақсад аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришдан иборат.
Бахтигул ҚАРШИЕВА.