"Динамо" грузиялик ҳимоячи ва ганалик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Суперлига янги мавсуми олдидан "Динамо" клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб ахборот хизмати хабарига кўра, грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава "Динамо" жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади.
27 ёшли легионер 2024 йилнинг охиригача Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби сафида тўп сурган Толордава 23 ўйинда 2 та голга муаллифлик қилган. Унгача эса Антон Грузия, Сербия, Эстония чемпионатларида фаолият юритган.
Клуб ганалик 25 ёшли ҳужумчи Эммануэл Ягр билан ҳам бир йиллик шартнома имзолаган.
Ягр якунланган мавсумда Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» клуби сафида мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида «Динамо»га қўшилди. У «Динамо»нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Ягр ОФК кубогида ҳам «Абдиш-Ота»да муваффақиятли иштирок этиб, 6 ўйинда 3 та гол урган,2 та голга ассистентлик қилган.
У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган – 23 ўйинда 14 та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда.