Донецкда ҳарбийлар Украина қўшинлари позицияларига қарата жавобан ўт очмоқда

Ўзини Халқ республикаси деб эълон қилган Донецк (ДХР) халқ милицияси Украина хавфсизлик кучлари позицияларига қарата жавобан ўт очганини маълум қилди.

Аввалроқ Украина ҳарбийлари бугун эрталабдан Донбассни йирик калибрли пулемётлардан ўққа тутишни бошлагани ҳақда хабарлар тарқалганди. Хабарларга кўра, бир соат ичида ЛХР ва ДХР аҳоли пунктларини 60 дан ортиқ снаряд отилган. Ҳужумда гранатомётлар, 82 мм ва 120 мм миномётлар қўлланган. Шунингдек, Луганскдаги отишмалардан сўнг йирик газ қувури ҳамда электр тармоқлари зарарланган.

Бу орада Украина ҳукумати Донбассга ҳужум муваффақиятсизликка учраб, Россия қарши ҳаракатлар амалга оширган тақдирда Украина президенти ва Олий Радани Лвов (Украина ғарби, Полша чегарасига яқин ҳудуд)га эвакуация қилишга тайёрланаётгани маълум қилинди.