Донор беморга ҳаёт бағишлайди
Донорлик энг савоб ишлардан саналади. Чунки қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир.
Шуниси эътиборлики, инсон танаси олинган қонни тезда ўрнини тўлдириш имкониятига эга. Қон топширган кишида саломатлик асло ёмонлашмайди, аксинча тана янги қон ишлаб чиқариши эвазига енгиллашади.
Шу каби жиҳатларни аҳолига тушунтириш, соғлом одам берган қон қайсидир беморга ҳаёт бахш этишини тарғиб этиб, вилоятимизда аҳолининг ихтиёрий равишда қон топширишга ундаяпмиз. Шу билан бирга бундай савобталаб инсонларни рағбатлантириш учун марказимиз мутахассислари иштирокида тадбирлар ташкил этяпмиз. Жумладан, марказимизнинг сайёр гуруҳи ходимлари Пайарик туманида ана шундай тадбирлар ташкил этди. Натижада 32 нафар кўнгилли донорлардан қон олиниб, туман тиббиёт бирлашмаси Челак ҳудудий шифохонасининг жонлантириш, гинекология бўлимларида давволанаётган қони кам, қонга муҳтож беморларга берилди.
М.Аҳмедова,
вилоят қон қуйиш маркази врачи.