Dorinarxbot да барча дори нархларини топиш мумкин
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш агентлиги томонидан дори-дармон нархлари бўйича истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўтган йилнинг ноябрь ойида @dorinarx-bot ташкил этилди.
Мазкур bot га 3 мингдан ортиқ дори-дармон нархлари жойлаштирилди. Ҳар қандай истеъмолчи мазкур тармоқ орқали ўзини қизиқтирган дори нархи тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.
Ҳудудий тузилма томонидан 2020 йил давомида аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмолчилик маданиятини ошириш мақсадида вилоятдаги бир қатор коллежларда, ўрта таълим мактабларида, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш такшилотларида семинарлар, тарғибот тадбирлари ўтказилди. Аҳолига чакана савдо ва алоқа хизматларини кўрсатиш юзасидан 600 дан ортиқ фуқаролар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди.
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан аҳоли хонадонларига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 169 та хонадонда ўрганиш ишлари ўтказилди. Истеъмолчилар хонадонларига биринчи маротаба маиший газ баллони ўрнатиб, ишга тушириш хизмати нархи 112 минг 651 сўм миқдорида тариф белгиланганлиги маълум бўлди. Бироқ ўрганишда “Жомбойтумангаз” бўлими томонидан истеъмолчиларга маиший газ баллонларни ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатилмасдан тўловлар ундирилганлиги қайд этилди ва аниқланган қонунбузарликлар юзасидан ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси, 2-қисми талабларининг бузилиш ҳолатини тўхтатиш ва истеъмолчилардан асоссиз ундирилган 368 миллион 997 минг сўм маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан кўрсатма берилди.
Чарос Юнусова,
Монополияга карши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.