Дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 14 миллиондан ошди

18 июль ҳолатига коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 14 миллиондан ошди.

Сўнгги маълумотга кўра, дунё бўйлаб 14 194 140 нафар коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Улардан 599 416 нафар бемор вафот этган ва 8 470 275 нафар бемор тузалган.

Энг кўп коронавирус ҳолати аниқланган давлат АҚШ бўлиб қолмоқда. У ерда бугунги кунга қадар 3 770 012 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган. АҚШдан кейинги ўринларни 2 048 697 нафар касалланиш ҳолати билан Бразилия ва 1 040 457 нафар касалланиш ҳолати билан Ҳиндистон банд этиб турибди. Коронавирус оқибатида энг кўп зиён кўрган давлатлар ўнталигидан Россия, Перу, Жанубий Африка, Мексика, Чили, Испания ва Буюк Британия жой олган.