Дунё полвонлари Термизда ўзбекча курашади
- 09.04.2021 17:53
- 77
- Спорт
Президентимизнинг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўзбек кураши бўйича анъанавий халқаро Ал-Ҳаким ат-Термизий хотира турнири бошланди.
Бугун 30 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 100 нафар полвонлар, ҳакамлар, кураш фидойилари ҳамда ўзбек курашини тарғиб қилувчи, халқаро турнирни ёритувчи жаҳон оммавий ахборот воситалари вакилларини Сурхон эли байрамона кутиб олди.
Сурхондарё вилояти Матбуот уйида ўтказилган матбуот анжуманида бу йилги турнир соврин жамғармаси 100 минг АҚШ доллари экани маълум қилинди. Мутлоқ вазн тоифасида ғолиб бўлган полвонга 10 минг доллар берилади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 минг, учинчи ўрин соҳиби 3,5 минг доллар мукофот олади.
Асосий мусобақалар эртага, Термизий бобомизнинг зиёратларидан кейин бошланади.
Каримберди Тўрамурод,
Термиздан zarnews.uz учун махсус.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа