Самарқандлик беш нафар курашчи жаҳон чемпиони бўлди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида кураш бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида IX, фахрийлар ўртасида III жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 30 та олтин, 30 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритган курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар чемпионат мезбони Мўғулистон жамоасига ҳамда туркманистонлик курашчиларга насиб этди.

Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қилган 5 нафар самарқандлик курашчи олтин медални қўлга киритди.
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Бунёд Шавкатов, Фирдавс Ниятуллаев, Ҳамид Облоқулов, Меҳрибон Раббимова, фахрийлар ўртасида Шерқул Бобоқулов чемпион бўлди.