Термиздан хабарлар: Мардлар майдонга чиқди
Кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказилган XV халқаро турнирнинг эркаклар ўртасида 81 ҳамда 90 килограмм вазн тоифаларидаги беллашувлар ҳаяжонга бой бўлди. Бутун бошли стадион Ўзбекистон дея ҳайқириб турса-да, баъзан меҳмонларнинг ҳам қўли баланд келди.
Танишинг, ғолиблар:
Йигитлар, 81 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин – Умар Бозоров (Ўзбекистон);
2-ўрин – Оламафрўз Абдураҳмонов (Тожикистон);
3-ўрин – Умид Эсонов (Ўзбекистон);
3-ўрин – Дилоға Афзали (Афғонистон).
Йигитлар, 90 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин – Арам Григорян (Россия);
2-ўрин – Жонибек Қозоқов (Ўзбекистон);
3-ўрин – Жаҳонгир Маматраҳимов (Ўзбекистон);
3-ўрин – Паата Гвинашвили (Грузия).
(Жонибек Қозоқов Паст Дарғом туманидан).
Қизлар. 70 кг. дан ортиқ:
1-ўрин - Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон);
2-ўрин - Азман Амаева (Қозоғистон);
3-ўрин - Флюра Эргашева (Ўзбекистон);
3-ўрин - Владлена Гусева (Россия).
Йигитлар. 60 кг.
1-ўрин - Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон);
2-ўрин - Абдулазиз Ҳамроев (Ўзбекистон);
3-ўрин - Акобир Қурбонов (Ўзбекистон);
3-ўрин - Илҳом Сейлхан (Қозоғистон).
Йигитлар, 66 кг. гача:
1-ўрин. Қобилжон Аҳмедов (Ўзбекистон);
2-ўрин - Амирали Ҳамраев (Қозоғистон);
3-ўрин - Руслан Бўриев (Ўзбекистон);
3-ўрин - Муҳаммад Юсуф Шуайб (Афғонистон).
Йигитлар. 73 к. гача:
1-ўрин - Собир Сафарбоев (Қозоғистон);
2-ўрин - Умид Абдуллаев (Ўзбекистон);
3-ўрин - Ўрол Содиқов (Ўзбекистон);
3-Ҳусайни Илсоқзода (Тожикистон).
Ва ниҳоят, мутлоқ вазн тоифасида
1 -ўрин - Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон);
2 -ўрин - Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон);
3 -ўрин - Неъматилло Асранқулов (Тожикистон);
3 -ўрин - Яҳё Имомов (Ўзбекистон).
Барча вазн тоифасидаги 1-ўрин соҳибларига 3000, 2-ўрин соҳибларига 2000, 3-ўрин соҳибларига 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари, эсдалик совғалари туҳфа қилинди.
Мутлоқ вазн тоифасида ғолиб бўлган Муҳсин полвонга 10.000, Дадахон полвонга 5.000, Неъматилло ва Яҳё полвонларга 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда сурхонча тўнлар кийдирилди.
Чорак финал ғолиблари бўлган полвонларга ҳам пул мукофотлари ва эсдалик совғалари берилди.
Бу йилги Халқаро турнир жуда ажойиб ўтди, чиройли кураш усуллари қўлланди, ҳар куни стадион томошабинларга тўла бўлди ва уларнинг ҳайқириқлари шаҳарни тутди.
Каримберди Тўрамурод,
Термиз шаҳридан Zarnews сайти учун махсус.