Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 58 миллионга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 57 миллион 882 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 377 мингдан зиёд киши вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда касалликни 58 миллион 649 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 388 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. ЖССТ маълумотларига кўра, у ерда 11,789 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,095 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,020 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (2 089 353), бешинчи ўринда Россия (2 089 329).