Дунёдаги биринчи SMS ким ошди савдосида 132 680 еврога сотилди
"Рождество муборак" - бу 1992 йил 3 декабрда соат 18:09 да Британиянинг Vodafone компанияси директори Ричард Жарвис томонидан қабул қилинган дунёдаги биринчи SMS хабар матни. Деярли ўттиз йил ўтиб, Vodafone тарихий хабарни Франциядаги ким ошди савдосида 132 680 еврога сотди.
Лот рақамли эгалик гувоҳномаси формати - NFT, "ўзаро ўзгармас токен" сифатида ҳавола этилди. Бу рақамли объектнинг ўзига хослигини қайд қилувчи ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи криптографик сертификатдир. Ҳар бир NFT ноёб ва уни сохталаштириш ёки бошқаси билан алмаштириш мумкин эмас.
Аукцион харидор исмини ошкор этмади. Йиғилган маблағ хайрия – БМТнинг қочқинлар бўйича агентлигига йўналтирилади.
Бир ҳафта олдин «Википедия»нинг биринчи ёзуви - “Салом, дунё!” Christieʼs аукционида 750 минг долларга сотилган эди.