Дунёдаги энг қиммат чинни қанча туради?
Идиш сифатида чинни эстетик жиҳатдан ёқимли материаллардан биридир. Бундан ташқари, бундай идишлар арзон бўлмайди. Қизиғи, баъзи чой ашёлари 10 миллионлаб долларга тушиши мумкин экан.
Хўш, қайси чинни идиш сайёрадаги энг қиммат ҳисобланади?
Ҳайратланарли рекорд миниатюра шаклидаги, ўлчами 8 сантиметрдан сал кўпроқ пиёлани сотиш пайтида ўрнатилди. Унинг қиймати эса 35 миллион доллардан ошиб кетди.
Ушбу анжом тарихий аҳамиятга эга, чунки у қадимги даврларда ишлаб чиқарилган. Пиёла “Жўжа филжони” (Chicken Cup) номини олди, чунки унда уй паррандалари тасвирланган. Энг қиммат чинни пиёла хитойлик заршунос коллекциясидан жой олди.
Яна бир чой пиёласи савдосидан 9 миллион долларга яқин пул йиғилди. Унда нилуфар гули чизмаси тасвирланган. Эътиборлиси, бу икки рекорд даражадаги қимматбаҳо чинни буюмлари бир неча йил аввал тегишли аукционлардан бирида бир вақтнинг ўзида сотилган эди.