Дунёдаги энг хавфли кўприклар: Улар устидан ўтишга журъат эта оласизми?

Кўприклар инсоният тарихидаги ажойиб қурилиш ихтироларидан биридир. Улар инсонларга узоқ айланмаларсиз ва дарёларга чўкиб кетиш хавфига дуч келмасдан узоғини яқин қилиб, бир минтақадан иккинчисига кўчиб ўтишга имкон беради.
Лекин баъзи ташландиқ кўприклар ҳанузгача сайёҳлар ва саргузаштлар ишқибозларини ўзига жалб қилиб келмоқда.
Бугун сизларни бир кўришда киши ҳайратини ошириб, этини жунжиктирадиган кўприклар бўйлаб сайр қилишни таклиф қиламиз.

Ҳусайний осма кўприги (Покистон)

Висячий мост Хуссейни (Пакистан). Изображение pawopa3336 / Depositphotos

Ҳусайний осма кўприги дунёдаги энг хавфли кўприклардан бири саналади. Бунинг сабабини тушуниш учун ушбу фотосуратни ҳатто синчиклаб кўриш шарт эмас.

Бу арғамчидан қилинган кўприк Покистондаги Хунза дарёси юқорисидаги Борит кўлини кесиб ўтади. Кўприк аянчли аҳволда, унинг устидан юрсангиз қаттиқ тебранади. Бир нотўғри қўйилган қадам қуйида жойлашган Ҳунзага тушириб юборади. Шунга ҳам қарамай жасур (ёки аҳмоқ...) сайёҳлар кўприкдан ўтиш орқали ўзларини синаб кўришни яхши кўрадилар.

Лангкави Скай Бриж (Малайзия)

Лангкави Скай Бридж (Малайзия). Изображение Scandi/ Wikipedia

Малайзиядаги бу қизиқ кўприк ердан 120 метр баландликда жойлашган ва таъмирлаш баҳонасида бир неча бор ёпилган. Қайта очилиши ҳам бир неча марта қолдирилган. Гарчи унинг атрофида сайр қилишни хоҳлайдиганлар кам бўлса-да ҳозирда у ташриф буюрувчилар учун очиқ.
Лангкавида кўприк қулаши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалган. Албатта, у хавфли, бироқ таваккалчилар унинг устидан ўтиш фикридан қайтмаяпти.

Етти милли Девкўприк (Флорида, АҚШ)

Семимильный мост (Флорида). Изображение Гленна/ Википедия

Етти милли кўприкнинг узунлиги... тўғри...7 миля (11,2 км). Флоридада жойлашган 8 та архитектура мукофотига сазовор бўлган бу кўприкнинг қурилиши тугалланган пайтда у дунёдаги энг узун кўприклардан бири бўлган.
Кўприк унчалик қўрқинчли кўринмаслиги мумкин, бироқ бу ердаги тез-тез бўлиб турадиган кучли бўрон пайтида унинг ўртасида қолиб кетиш фикри кишини даҳшатга солади.

Ўлмаслар кўприги (Хитой)

Мост Бессмертных (Китай). Изображение из Википедии

Бу кўприк Хитойнинг Анҳуй провинцияси жанубидаги Хуаншань тоғ тизмаларини кесиб ўтади. Бош айланишини қўзғатадиган кўприкда юриш қўрқинчли, лекин унда туриб теваракни томоша қилиш серҳавас ва қизиқувчанлар учун рағбатдир. Унда олинган фотосуратлар эса мутлақо ўзгача.

Эшима Охаси кўприги (Япония)
Ушбу кўприк кишини ўзига ниҳоятда мафтун қилади. Биз унга меъмор сифатида баҳо бера олмаймиз, бироқ, у физика қонунларини бузаётганга ўхшайди.

Мост Эшима Охаси (Япония). Изображение из Википедии

Қурилиши етти йил давом этган Япониядаги энг катта ва дунёдаги учинчи йирик кўприкнинг баландлиги 44 метр, қиялиги эса 6,1 фоизни ташкил этади.
Ростини айтганда, бу “махлуқ”нинг орқасига миниш хавфидан кўра, манзилига кеч қолса-да, дарёдан кемада сузиб ўтган маъқулроқ. Машиналарнинг бундай тик қияликдан пастга тушиб келиши физиканинг сеҳрли фан эканлигини яна бир бор исботлаб беради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.