Дунёдаги ҳайратомуз шаршаралар
Баъзи сайёҳлар ноёб табиий диққатга сазовор жойларни топиш имконияти учун ҳам одамлар оёғи кам етган масканларга саёҳат қилишни яхши кўради. Бундай жойларга шаршараларни киритиш мумкин, негаки сув оқимларининг шовқини берадиган ҳисларни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Улар ҳайратлантиради, тинчлантириб, кишига куч-қувват бағишлайди ва ўзининг салмоғи билан лол қолдиради. Ҳатто оддий, унчалик катта бўлмаган шаршара ҳам ўзига хос тарзда кишини мафтун қилади. Бугун сизни дунёнинг энг ажойиб шаршаралари бўйлаб саёҳат қилишга чорлаймиз.
Вернал шаршараси, Калифорния
Гранит тошлари, флораси ва тиниқ дарёлари билан машҳур Йосемити боғи ўзининг бағоят мафтункор шаршарасига эга. Унга яқинлашиб бўлмайди, лекин кузатув майдончасидан сиз нафақат Вернални, балки ундан баландроқда жойлашган Невада штатини ҳам кўришингиз мумкин. Тош деворлар фонидаги ўзига хос табиий зинапоялар ўлчов жиҳати ва ажойиб манзараси билан ҳатто энг тажрибали саёҳатчини ҳам ҳайратда қолдиради.
Нурананг шаршараси, Ҳиндистон
Кўпчилик уни Бонг-Бонг деб атайди. Бу шаршара Ҳимолай тоғи этаклари ва кичик кўллардан ерга тушади ва ундаги сув нозик сутсимон рангга эга. Бу диққатга сазовор табиий ёдгорлик Болливуд яқинида жойлашгани боис у нафақат табиатни севувчиларни, балки тасодифий сайёҳларни ҳам ўзига жалб қилади ва ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Руакана шаршараси, Намибия
Бу маскан шаршаранинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам ҳеч бўлмаса уни бир марта бориб кўриш керак бўлган жойлардан биридир. 124 метрли шаршара Ангола ва Намибияни ажратиб туради. Унинг яқин атрофида жамоатчилик ва ташриф буюрувчилар учун ҳар доим очиқ қадимий Химба қабиласи жойлашган. Сув оқимларининг кучи доимий туманлик билан бирлашиб, кишига ажиб сир ва ўзгача қувват бағишлайди.
Янги Навахо шаршараси, Аризона
Шаршараларнинг ажойиб тизмаси саёҳатчиларни орзулар оламининг яшовчисига айлантиради. Қоялар орасида сиз сузишингиз мумкин бўлган кўл жойлашган. Енгил туманлик ва Янги Навахо – бу ташқи дунё билан алоқани узиб, табиат билан уйғунлашишнинг ажойиб усулидир.
Баррон шаршараси – Австралия
Сайёҳлар ретро-поезди сизни 259 метр баландликдаги тоғдан тушиб келадиган Баррон шаршарасига олиб бориши мумкин. Гўзал тоғ тизмаси билан бирлашган шиддатли, баланд поғонали шаршаралар қалбингизга ўчмас из қолдиради. У ердан кўплаб кўприклар ва туннеллар орқали Австралия ўрмонларига ўтадиган йўл эса ёрқин хотирага айланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.