Дунёдаги ўрганилиши қийин бўлган тиллар

Тасаввур қилинг-а, ҳар бир ҳарфи алоҳида расм,грамматик қоидалари эса шамол эсишига қарабўзгарадиган бирор бир китобни қўлга олдингиз. Йўқ, бу даҳшатли сценарий эмас - сайёрадаги энг қийин тилларни ўрганишни зиммасига олганлар учун ҳақиқий синов.

Баъзи тиллар минглаб иероглифларни ёдлашни талаб қилади, бошқалари тусланиши билан чалғитади, учинчиси эса ҳатто айғоқчилар тўғрисидаги романларда шифрланган кодга ўхшайди.

Қуйида, ҳатто полиглотлар ҳам нейронлармашаққати деб атайдиган тиллар келтирилган.

Хитой тили

Унинг иероглиф тизими 50 000 дан ортиқ белгиларни ўз ичига олади, лекин асосий саводхонлик учун камида 3000 тасини билишлозим. Ҳар бир иероглиф шунчаки ҳарф эмас, балки сўз маъносини ўзгартирадиган оҳангларга эга мини-ҳикоядир. Масалан, “ма” талаффузнинг оҳангига қараб “она”, “от” ёки “койиш” маъноларини билдириши мумкин.

Бу ерда ёзув санъатга ўхшайди: битта нотўғри чизиқча дўст”ни чўчқага айлантиради. Бунга алифбо ва феъл замонларининг йўқлигини қўшсангиз, нима сабабадан хитой тили «ТилларЭверести» деб номланишига жавоб олгандай бўласиз.

Араб тили

Унинг мураккаблиги ёзувдан бошланади: унлилар кўпинча ўтказиб юбориладиган ва ўнгдан чапга ўқилиши керак бўлган ёзувда ҳарфлар сўздаги жойлашувига қараб шаклини ўзгартиради.Феълларда 13 та тусланиш мавжуд, отларда эсаучта келишик ва учта сон бор. Аммо асосий қийинчилик - бу диалектлар бўлиб, Қоҳирадагисалом садоси Дубайда тушунилмай қолади. Араб ёзуви нафақат тил, балки маданий код ҳамдир: ёзувдаги хатолик бутун бир халқни хафа қилиб қўйиши мумкин.

Венгер тили

Унда 18 та келишик (таққослаш учун рус тилида олтита) бор. Масалан, «уй ичида» демоқчибўлсангсиз? «-ban» билан тугайдиган сўзга тайёр туринг. «Уй томон» йўналишини кўрсатишингиз керакми? Унда «-hoz». Ёки агар биз «уй орқали»ҳаракат ҳақида гапирадиган бўлсак, «-n keresztül»сўз ясовчи қўшимчаси қўшилади.

Феъллар ҳам қолишмайди: улар шахслар, сонлар, замонлар ва кайфиятларга қараб ўзгаради, шунингдек, аниқ ва ноаниқ нарсалар учун алоҳида шакллар мавжуд. Венгерлар ўз тили ҳақидасирларни ҳеч ким билиб қолмаслиги учун ўйлаб топилган, деб ҳазиллашади.

Табасаран тили

Доғистоннинг туб халқлари гапирадиган тиллар сонини аниқ санаб бўлмайди. Улардан фақат 14 тасида ёзув бор. Ҳар бир от 50 тагача шаклга эга бўлиши мумкин ва феъллар шахс, сон, замон ва жиҳатга кўра фарқланади. Гиннеснинг рекордлар китоби Табасаран тилини 48 та келишик учрайдиган дунёдаги энг мураккаб тил сифатида қайд этади.

Бу ҳам ҳаммаси эмас: табасаран тилининг бошқа киши машғулотсиз такрорлай олмайдиган, масалан,йиқилиш пайтида гапиришга уринишни эслатувчи бўғиз нутқи каби ўзига хостовушлари бор.

***

Эҳтимол, мураккаблигига қарамай бу тиллар нафақат алоқа воситаси, балки анъаналарни бегона кўзлардан ҳимоя қиладиган маданият калитибўлганлиги сабабли сақланиб қолингандир. Ёкиинсон мияси қийинчиликларни яхши кўргани учундир. Нима бўлса ҳам, факт фактлигича қолмоқда: уларни ўзлаштириш лингвистика бўйича олимпиадада ғолиб бўлиш билан баробардир.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.