Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг энг хавфли 8 та давлати

1.Сурия

Сурия 2018 йилда дунёнинг энг хавфли давлати деб ҳисобланди. Бир неча йилдан бери ушбу мамлакатда тинимсиз қурғоқчилик кузатилмоқда. Сиёсий тизимни ўзгартиришни талаб қилган йирик ички низо 2011 йилда авж олди. Бугунги кунга келиб саноқсиз қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлаётган  низолар ва уруш давом этмоқда. 

2. Сомали

Шарқий Африка қирғоқларида сузиб юрувчи Сомали қароқчилари ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Бугун сўз бу ҳаёт учун хавфли давлатга келишга журъат этганларнинг ҳаёти ҳақида боради. Фактларга қарайдиган бўлсак бунақа давлат аслида мавжуд эмас, унинг ўрнига бу ерда бир бири билан тинмай жанг олиб борадиган ўн битта ҳудуд мавжуд. Фуқаролар уруши, экстремистик қарашлар бу ерда "кофир"ларга қарши шафқатсиз жиноятлар содир этилишига сабаб бўлмоқда. Аёллар кўчага пичоқ ёки ханжарсиз умуман чиқишмайди, чунки Сомалида кўчада аёлларнинг зўрланиши эҳтимоли жуда юқори. Агар сиз Сомалига бормоқчи бўлсангиз энг яхшиси биринчи бўлиб ўзингизга ўша ерни тўдаларидан ташкил топган тан соқчилар ёлланг.

3. Шимолий Корея

Шимолий Корея дунёнинг энг тоталитар давлати деб тан олинган. Охирги етмиш йилдан бери давом этаётган коммунизм ўз ишини бажариб бўлди ва Шимолий Кореяни туристлар учун энг хавфли давлатга айлантирди, узоқ вақт мобайнида бу давлатга киришни умуман иложи йўқ эди. Бугунги кунда бу давлатга келган ҳар бир туристнинг орқасидан кузатув ўрнатилади ва унинг ҳар бир ҳаракати махсус хизматга етказилиб турилади. Шимолий Кореяни фақат айрим ҳудудларини томоша қилса бўлади, асосий қисмини томоша қилиш қатъиян тақиқланган. Сиёсат ҳақида суҳбатлар ва коммунизм тузумидан норози оҳангда гапириш йирик муддатли қамоқ жазоси билан жазоланади. Туб аҳолини суратга олиш умуман мумкин эмас. Суратга олиш - жосуслар учун қийноқ камерасига тўғридан тўғри йўлланма олиш демакдир.

4. ЖАР (Жанубий Африка Республикаси)

ЖАРда  жиноятчилик даражаси жуда юқори. Уюшган жиноий гуруҳлар ҳар лаҳза ҳужум қилиб қолиши мумкин. Ҳатто меҳмонхоналар атрофига ўралиб чиқилган тиканакли симлар ҳам туристларга ёрдам бермайди. Ўргатилган маймунлар меҳмонхона хоналарига кириб энг қиммат буюмларни ўғирлаб чиқишади. Бироқ ЖАРда энг хавфли жиноят ўғирлик эмас. Ушбу мамлакат номусга тажовуз қилиш бўйича етакчи ҳисобланади. Жўнбушга келган ОИВ (ВИЧ) инфекцияси бу ерда кундан кунга ортиб бормоқда. Статистика маълумотларига кўра ЖАРда ҳар 83 сонияда номусга тажовуз қилиш содир бўлади.

5. Афғонистон

Афғонистонда ҳозирги кунгача фуқаролар уруши давом этмоқда. Собиқ иттифоқ аскарлари Афғонистон ҳудудидан чиқарилгандан сўнг расмий ҳукумат ва  Толибон гуруҳи ўртасида муросасиз жанг бошланиб кетди.  Бунинг натижасида Афғонистон наркотик моддалар етиштириш бўйича энг етакчи ўринни эгаллади.

6. Ироқ

Бу мамлакатда ҳам фуқаролар уруши бир неча йилдан бери давом этмоқда.

7. Мексика

Мексикага ҳар йили йигирма миллиондан ортиқ турист ташриф буюради. Бироқ ҳеч ким Мексика жиноий гуруҳлар томонидан наркотик моддаларни кенг тарқатилиши туфайли хавфли давлатлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида ўйламайди. Мексиканинг кўп ҳудудлари жиноий гуруҳлар томонидан назорат қилинади, улар тез-тез ўзаро отишмалар уюштиришиб туришади. Бу ҳолат тинч аҳолининг юзлаб ўлимига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай ҳудудларни айланиб ўтган маъқулроқ, акс ҳолда содир бўладиган энг яхши нарса бу сизни тунаб кетишади, кўп ҳолларда эса ўлдириб кетишлари ҳеч гап эмас. Кўпинча сайёҳлар гаровга тушиб қолади, ундан кейин жиноий гуруҳ вакиллари қариндошлари айтилган пулни тўламагунча уларни чидаб бўлмас шароитда сақлашади.

8. Жанубий Судан

Шимолий ва Жанубий Судан ўртасидаги кўп йиллик уруш бу ерни фалокат ёқасига олиб келиб қўйди. Тоза сув, озиқ-овқат ва ёқилғи етишмовчилиги, қурғоқчилик, соғлиқни сақлаш тизими умуман йўқлиги ва жанг майдонларининг кенгайиши туб аҳолини бошқа давлатларга қочишга мажбур қилмоқда.

Бекзод Мусурмонов таржимаси.